Колумбияда ҳалокатга учраган "Hercules" ҳарбий самолёти бортида 125 киши бўлган, улардан камида 48 нафари тирик қолган.
Бу ҳақда Колумбия Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Карлос Фернандо Сильва Руэда Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Бортда 114 нафар йўловчи ва 11 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳозирги вақтда қутқарилган 48 нафар жабрланувчи ҳақида маълум», — деб ёзди у ва жароҳатланганлар шифохонага ётқизилганини қўшимча қилди.