Бугун 21 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Колумбия 2023 йилда рекорд миқдорда кокаин ишлаб чиқарди

Колумбия 2023 йилда рекорд миқдорда кокаин ишлаб чиқарди

Колумбиядаги кока плантациялари майдони 2023 йилда 10 фоизга ошиб, 253 минг гектарга етди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси йиллик ҳисоботида айтилади.

Қайд этилишичаи, бу рекорд кўрсаткич бўлган.

Ҳисоботга кўра, потенциал кокаин ишлаб чиқариш 53 фоизга ошган.

БМТ экспертлари кокаин ишлаб чиқариш потенциалини 2664 тоннага баҳоламоқда.

«Бугунги кунда бир гектар кока ҳосили икки йил олдингига қараганда икки баравар кўп кокаин ишлаб чиқармоқда», деди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси минтақавий директори Кендис Уэлс Боготага ташрифи чоғида.

Киритилди: 21:26 20.10.2024. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!