Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Когонда тушунтириш хати ёзмаслик учун милиционерга 500 минг сўм пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди

Когонда тушунтириш хати ёзмаслик учун милиционерга 500 минг сўм пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида 14 сентябрь куни шаҳар ИИБ ходими ўз раҳбарига ахборот бериб, унда бир фуқаро унга пора таклиф қилаётганини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 9 сентябрь куни муқаддам судланган фуқаро У.С. Когондаги ошхоналарнинг бири олдида фуқаролар билан жанжаллашган. Бу ҳолат бўйича милиция ходими ундан тушунтириш хати ёзиб беришни сўраган, У.С. эса ишни қонуний чора кўрмасдан ёпишни сўраб, эвазига 500 минг сўм пул пора сифатида таклиф қилган.

«Мазкур ахборот юзасидан вилоят ИИБ ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида У.С. ходимга хизмат хонасида 500 минг сўм пулни пора сифатида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган», — дейилади ИИВ ахбороитда.

Хабар беришларича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 23:40 16.09.2018. Ўқилди: 1367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!