Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Кийик дарахт орқасига оптик иллюзия яратди

A A A
Кийик дарахт орқасига оптик иллюзия яратди

 

 

Американинг Хантингтон шаҳрида яшовчи Женни Макмилланнинг уйига ўрмон жуда яқин бўлиб, у аллақачон ҳовлисига бирор егулик излаб келадиган кийикларни кўришга ўрганиб қолган, деб ёзади «news.mail.ru».

Женни 2021 йилнинг февраль ойи ўрталарида деразадан ана шундай кийикларнинг бирини кузатиб турар экан ажойиб вазиятга кўзи тушди. Ўрмондан ташриф буюрган меҳмон дарахтнинг ортига шу қадар беркиндики, унинг бошидан бошқа тана қисми кўздан ғойиб бўлди.

Женнини ушбу тасвир ҳам кулдириб, ҳам ҳайратда қолдирди. У дарҳол суратга олишга шошилди ва буни ижтимоий тармоқда бўлишди. Бир неча кун ичида ушбу иллюзия машҳурликка эришди. Бутун дунё бўйлаб одамлар кийик қандай қилиб яширингани ҳақида тахмин қила бошлади. Афтидан, у шунчаки дарахт ёнида туриб, бошини ён тарафга бурган, деган фикрлар ҳам мавжуд.

 

Киритилди: 21:57 16.02.2021. Ўқилди: 3434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар