Китоб туманида куни кеча карантин даврида ихчам тўй ўтказилди. Эътиборлиси куёв Бобурмирзо ва келин Юлдузхонлар ўз бахтли кунлари хурсандчилигини тумандаги 5-сонли Меҳрибонлик уйи болажонлари билан баҳам кўришди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Келин-куёв тўйдан тўёна сифатида тарбияланувчиларга 100 дан ортиқ турли бадиий китоблар совға қилишди.