Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Китоб туманида коронавирусга чалинган эркак вафот этгани айтилмоқда

Китоб туманида коронавирусга чалинган эркак вафот этгани айтилмоқда

2020 йилнинг 31 май куни Қашқадарё вилояти, Китоб тумани коронавирусга чалинганликда гумон қилинаётган фуқаронинг кўпчилик билан мулоқот қилгани туфайли карантинга олингани ҳақида хабар бергандик.

"Jahon.uz" интернет нашри мухбирининг айтишича, Ургут тумани ва Китоб туманини боғловчи "Тахтиқорача" довонидаги йўл беркитилган, довондан Китоб тумани кириш огоҳлантиришсиз ёпилган ҳамда юзлаб одамлар саргардон қилиниб "Умакай" постига қайтариб юборилган.

Ҳаттоки, тадбиркорларнинг ҳам бу йўлдан юриши сабабсиз тақиқланган. Зоир Мирзаев томонидан 27 май куни имзоланган буйруққа кўра (бу буйруқ нашр ихтиёрида мавжуд), довон орқали ҳаракат тўхтатилган (Зоир Мирзаевга таклифни Вилоят ИИБ раҳбари берган).

Бунга сабаб қилиб гарчи ошкора айтилмаётган бўлса-да, Китоб туманида аллақачон коронавирус тарқалгани сабаб қилиб кўрсатилаяпти. Китоб тумани Бештерак қишлоғидан бўлган, Қозоғистондан қайтиб келган фуқаро туман марказий шифохонасида вафот этган (уйида вафот этгани ҳам айтилмоқда, қуйида қўшимча маълумот берамиз).

Туманда яшовчи бир қизалоқнинг ҳам коронавирус инфекциясини тиш дўхтиридан юқтиргани айтилмоқда (бу борада фақат норасмий хабарлар мавжуд).

Маълумот учун: Китоб тумани Бештерак МФЙ Бештерак қишлоғида яшаган, 1963 йилда туғилган фуқаро О.Н. 2020 йилнинг 9 май куни Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтиб келган. Шу куни Тошкент вилоятида жойлашган карантин ҳудудида карантинга олинган. 10 май куни эса Тошкент шаҳар Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси 2-терапея бўлимига пневмония ташхиси билан ётқизилган.

22 май куни эса у коронавирусдан текширувдан ўтган ва текширув манфий чиққанлиги боис 27 май куни уйига жавоб берилган.

Бемор соғлиги ёмонлашганини айтиб икки кун Тошкентдаги бир қанча шифохонага мурожаат қилган, афсуски, унинг дардини эшитадиган топилмаган. Қашқадарё вилояти Китоб туманига уйига қайтган бемор 29 май куни Китоб туман марказий шифохонасига келтирилган ва коронавирус учун текширув олинган. 29 май куни соат 14.00да ушбу беморнинг уйига жавоб берилган. 30 май куни бемор вафот этган.

2020 йилнинг 30 май куни эса бемордан олинган текширув мусбат чиққани аниқланган.
 

Биз юқоридаги маълумотларга нисбатан ССВ ва бошқа мутасадди ташкилотлардан жавоб кутиб қоламиз!

Киритилди: 13:38 01.06.2020. Ўқилди: 4449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!