Қўшма Штатларнинг Киевга қурол етказиб бериши Владимир Зеленскийга эҳтимолий тинчлик музокараларида қулай позицияни эгаллашга ёрдам бериши мумкин.
Оқ уйнинг стратегик коммуникациялар бўйича координатори Жон Кирби АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Украинадаги можарони тугатиш мақсадини изоҳлаб, шундай баёнот берди.
"Биз Зеленскийни энг яхши позицияга олиб чиқмоқчимиз..." - дея унинг сўзларини РИА Новости хабар берди.
Кирбининг таъкидлашича, "муайян дастак"га эга бўлган Зеленский, агар у можарони тугатишга тайёр бўлса ва қачон бўлса, куч позициясида музокараларга кириши мумкин.