Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Кипрда коронавирусга чалинган сайёҳлар бепул даволанади

A A A
Кипрда коронавирусга чалинган сайёҳлар бепул даволанади

Кипр ҳукумати Кипрда ҳордиқ чиқариш вақтида коронавирусга чалиниб қолган сайёҳларнинг даволанишини тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Ҳукумат коронавирусга чалинган сайёҳлар ва уларнинг оила аъзоларининг озиқ-овқат ва дори-дармон харажатларини тўлаб беради. Бироқ сайёҳларнинг транспорт хизмати ва уйларига қайтишлари харажатлари бунга кирмайди.

Хорижликлар бир вақтда 100 беморни қабул қила оладиган ва 200 та сунъий нафас бериш қурилмаси билан жиҳозланган махсус шифохонада даволанадилар. Бу вақтда уларнинг оила аъзолари ва улар билан мулоқот қилган бошқа кишилар 500 хонага мўлжалланган “карантин меҳмонхонасида” яшашлари мумкин бўлади.

Киритилди: 08:56 28.05.2020. Ўқилди: 1662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!