Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар тоифалари тасдиқланди.
“Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланди.
Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилди:
- нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;
- 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;
- “Меҳрибонлик” уйлари, қариялар, ногиронлар учун “Саҳоват” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида яшаётган шахслар киритилди.
Бунда давлат ижтимоий муассасаларида яшаётган шахсларни эмлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Manba: uza.uz