Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ким Чен Ин ядровий қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиришга кўрсатма берди

A A A
Ким Чен Ин ядровий қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиришга кўрсатма берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядровий қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиришни буюрди, деб хабар бермоқда Шимолий Корея марказий ахборот агентлиги (KSNA).

“РИА Новости”нинг ЦТАКга таяниб ёзишича, тегишли қуроллар захирасини “экспоненсиал” ошириш керак.

“Ҳурматли ўртоқ Ким Чен Ин ядро қуролини изчил ишлаб чиқаришга туртки бериш зарурлигини, Ядро қуроллари институти ва атом энергетикаси соҳаси хизматчилари эса зарур ядро хомашёси ишлаб чиқаришни кенгайтириши кераклигини айтди. Партия Марказий Қўмитасининг ядро қуроли захирасини экспонент тарзда кўпайтириш режасини изчил амалга ошириш мақсадида қурол яратгани учун”, — дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, Шимолий Корея етакчиси ядровий қуролдан “исталган вақтда ва исталган жойда” фойдаланишга “идеал” тайёр бўлишга чақирди, шунингдек, “ядровий кучларни узлуксиз мустаҳкамлаш” зарурлигини таъкидлади.

Киритилди: 12:49 28.03.2023. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!