Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ким Чен Ин қизи билан ўқув машғулотларида

Ким Чен Ин қизи билан ўқув машғулотларида

Ким Чен Ин қизи Ким Чжу Э билан биргаликда узоқ масофали артиллерия бўлинмаларининг ўқув машғулотларини кузатди.

"Мазкур машғулотларда 12 та юқори аниқликдаги 600 миллиметрли ялпи ўт очиш реактив тизимлари ва иккита артиллерия ротаси иштирок этди. Улар Япон денгизи акваториясида қарийб 364 км узоқликда жойлашган оролдаги нишонни урди", дея хабар бермоқда нашр Корея Марказий ахборот агентлиги.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, бундай ўқув машғулотлари душманларга мамлакат тактик ядро қуролининг қанчалик вайронкор кучга эга эканлигини намойиш этиши лозим.

Киритилди: Бугун 13:00. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!