Ким Чен Ин кутилмаганда деярли барча соҳаларда КХДР иқтисодиётининг муваффақиятсизликка учраганини эълон қилди.
Шимолий Корея раҳбари бу ҳақда Меҳнат партиясининг қурултойи вақтида айтиб ўтди.
Давлат раҳбарининг таъкидланишича, ўтган йил охирига қадар амалга оширилиши керак бўлган режалар амалга ошмай қолган.
Кимнинг сўзларига кўра, мамлакат ўз кучлари асосида иқтисодиётни мустаҳкамлаши керак. Иқтисодий ривожланишнинг навбатдаги беш йиллик режаси тез орада қабул қилинади.