Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ким Чен Ин ҳарбий қудратли давлат қурилиши жадаллашишини эълон қилди

A A A
Ким Чен Ин ҳарбий қудратли давлат қурилиши жадаллашишини эълон қилди

Шимолий Корея жиддий ядровий қувватга эга ҳарбий супер давлат қурилишини тезлаштиради, деди Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин . Бу ҳақда Пхенян Корея марказий ахборот агентлиги ( КCНА ) хабар берди.

Ким Чен Ин ташкил топганининг 60 йиллиги муносабати билан ташриф буюрган КХДР Миллий мудофаа университетида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари Корея яриморолидаги стратегик мувозанатнинг бузилиши урушга олиб келишини, шунинг учун Пхенян сиёсати душманни тийиб туриш ва минтақадаги вазиятни назорат қилиш имконини берадиган қуролларга эга бўлишга қаратилганини таъкидлади. Ким Чен Ин КХДРнинг ядровий ҳарбий қудратли давлат сари ҳаракати янада тезлашишини таъкидлади.

Шимолий Корея раҳбари Корея ярим оролидаги ҳозирги вазиятда Пхенян ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини инкор этиб бўлмаслигини айтди.

Киритилди: 06:56 08.10.2024. Ўқилди: 1653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!