Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Килиан Мбаппе мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Килиан Мбаппе мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2025/2026 йилги мавсумнинг қолган ўйинларини жароҳат сабаб ўтказиб юборади. Бу ҳақда El Chiringuito TV ижтимоий тармоқдаги X саҳифаси орқали хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Мбаппенинг жароҳати дастлаб ўйланганидан кўра жиддийроқ чиққан. Қайд этилишича, клуб француз футболчисининг ҳолати бўйича расмий баёнотни бугун, 27 апрель куни эълон қилади.

Аввалроқ Мбаппеда чап оёқ орқа сон мушагида ортиқча зўриқиш аниқлангани хабар қилинган эди. Француз футболчиси Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Бетис»га қарши баҳсда (1:1) 81-дақиқада алмаштирилганди.

Жорий Ла Лига мавсумида Мбаппе 28 та учрашувда майдонга тушиб, 24 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Шунингдек, у февраль—март ойларида тизза билан боғлиқ муаммолар сабаб «қаймоқранглилар»нинг бир нечта ўйинларини ўтказиб юборган эди. Ўша даврда 27 ёшли ҳужумчи 5 та учрашувда иштирок этмаган эди.

Киритилди: Бугун 10:18. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!