Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча кечқурун Киевга ҳужум қилган Россиянинг барча дронларини уриб туширди, деди Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси раҳбари Сергей Попко.
“Душман пойтахтга навбатдаги ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бу сафар, дастлабки маълумотларга кўра, у яна Шаҳед типидаги ўқ-дорилардан фойдаланган. Бир ҳафтадан кўпроқ танаффусдан сўнг, душман Эрон учувчисиз учоқларини кетма-кет иккинчи кун Киевда учирмоқда. Ҳаво ҳужуми икки соатдан ортиқ давом этди”, — деб ёзди у Телеграмъдаги каналида.
Попконинг сўзларига кўра, қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.