Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Киев йилига тахминан уч миллиард евро олиши мумкин, агарда...

Киев йилига тахминан уч миллиард евро олиши мумкин, агарда...

Европа Иттифоқи элчилари музлатилган Россия активларидан тушган даромадларни Украинага ёрдам бериш учун ишлатишга рози.

Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромадни Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун ишлатиш бўйича қарорга келишди, дея хабар бермоқда Бельгиянинг Европа Иттифоқига раислиги.

«Ушбу пул Россиянинг агрессияси шароитида Украинани қайта тиклаш ва ҳарбий мудофаани қўллаб-қувватлайди», деб ёзади Бельгия ҳукумати.

Жорий йилнинг март ойида Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ саммити чоғида Европа Иттифоқи етакчилари музлатилган Россия активларидан олинган даромадни Украинага ёрдам бериш учун ишлатиш бўйича келиша олмаган.

Агар режага яшил чироқ ёқилса, Киев йилига тахминан уч миллиард евро (3,3 миллиард доллар) олиши мумкин.

Аввалроқ Еврокомиссия бу маблағнинг 90 фоизини Украина Қуролли кучлари эҳтиёжлари учун қурол сотиб олишга, қолган қисмини эса мамлакатни тиклашга ажратишни таклиф қилган эди.

Даромаднинг аниқ миқдори дисконт ставкаларига боғлиқ бўлади, чунки Россия Федерацияси Марказий банкининг 210 миллиардга яқин музлатилган активлари ЕИнинг турли давлатларининг турли валюталардаги ҳисобварақларида жойлашган, деб таъкидлади Reuters.

Киритилди: 20:25 08.05.2024. Ўқилди: 1203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!