Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Кибержиноятчилар онлайн ўйинлар орқали криптоактивларни ўғирламоқда

A A A
Кибержиноятчилар онлайн ўйинлар орқали криптоактивларни ўғирламоқда

АҚШ Федерал қидирув бюроси ижтимоий тармоқлар ва интернетда тарқатилаётган "Ўйинлар ўйнаб пул ишлаб топ" мазмунидаги хабарлардан огоҳ бўлишга чақирди.

Кибержиноятчилар ўйин платформаларининг сохта нусхасини яратиб уларни ўйнашни таклиф этадилар.

Юклаб олинган ўйинлардан фойдаланган ўйинчиларни сохта криптоактивлар билан рағбатлантирадилар.

Шундан сўнг, кибержиноятчилар криптоактивларни ўйинчи ҳисобларига ўтказишни таклиф қилиб фойдаланувчининг ҳақиқий ҳисоб рақамларни қўлга киритган ҳолда мавжуд криптоактивларини ечиб олишади.

Алданиб қолган фойдаланувчилар ўйин платформаси "Қўллаб-қувватлаш марказига" мурожаат қилганларида белгиланган солиқ миқдорини талаб қилиб криптоактивлар қайтарилиши маълум қилишади аммо буларнинг барчаси кибержиноятчиларнинг навбатдаги фирибгарлигидир.

Киритилди: 13:35 12.03.2023. Ўқилди: 1923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!