Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кейт Миддлтон Зеленскийнинг рафиқаси билан учрашди

Кейт Миддлтон Зеленскийнинг рафиқаси билан учрашди

Уэльс маликаси Кейт Миддлтон Букингем саройида Украинанинг биринчи хоними Елена Зеленскаяни қабул қилди. Учрашув вақтида қандай масалалар муҳокама қилингани ҳозирча номаълум.

Елена Зеленская Буюк Британия қироличасининг дафн маросимига таклиф этилган 500 нафар нуфузли меҳмонлар рўйхатига киритилган. Украина президенти Владимир Зеленский дафн маросимига келмаган, Россия президенти Владимир Путинга эса таклиф юборилмаган.

Маълумот учун, Буюк Британия шаҳзодаси Уилям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон рус-украин можаросида Украина халқини қўллаб-қувватлашларини билдирган эдилар. Улар Лондон шаҳридаги Украина маданият маркази ва Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмита бош қароргоҳига ташриф буюриб, украиналиклар билан учрашишган.

Киритилди: 21:53 20.09.2022. Ўқилди: 2761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!