Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кей Стармер 40 минг маҳбусни озод қилмоқчи

Кей Стармер 40 минг маҳбусни озод қилмоқчи

Британиянинг янги бош вазири Кей Стармер 40 минг маҳбусни қамоқхоналардан озод қилмоқчи. Бу ҳақда “The Times” нашри маълум қилган.

Қайд этилишича, бу унинг ушбу лавозимдаги биринчи қарорларидан бўлади.

Бундан ташқари, Стармер жазо муддатининг ярмидан камини ўтаган жиноятчиларни озод қилиш учун фавқулодда чоралар кўришни буюрган. Бу қарор мамлакатдаги қамоқхоналарнинг ҳаддан ташқари кўплиги билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни қирол Чарлз III Буюк Британиянинг янги бош вазирини тайинлаган эди. Янги Бош вазир Кей Стармер фаолияти давомида чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш, солиқларни камайтириш ва Европа Иттифоқи билан муносабатларни яхшилашга ваъда берган.

Киритилди: 22:43 08.07.2024. Ўқилди: 1216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!