Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Кембриж олимлари сунъий инсон ДНКси устида иш бошлади

Кембриж олимлари сунъий инсон ДНКси устида иш бошлади

Биринчи марта Британияда инсон ДНКсининг сунъий нусхасини яратиш бўйича расмий лойиҳа ишга туширилди.

Бу лойиҳа дунёдаги энг йирик тиббий-биологик фонд — Wellcome Trust томонидан молиялаштирилди ва у бунинг учун 10 миллион фунт стерлинг ажратди.

Авваллари генетик жиҳатдан “дастурланган” одамлар яратилиши хавфи туфайли бундай ишларга рухсат берилмаган эди. Шунга қарамай, ҳозир лойиҳа йўлга қўйилди.

Олимларнинг айтишича, бу лойиҳанинг асосий мақсади — оғир ирсий касалликларга қарши курашиш.

Лойиҳада иштирок этаётган олим Жулиан Сейлнинг сўзларига кўра, улар касалликларга бардошли ҳужайраларни яратиш устида иш олиб боришяпти. Бу ҳужайралар ёрдамида жигар ёки иммун тизими каби зарарланган тўқималарни соғломлари билан алмаштириш мумкин бўлади.

Киритилди: 20:47 26.06.2025. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!