Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Келгуси йил 5 та фандан тест топшириш қандай бўлади?

Келгуси йил 5 та фандан тест топшириш қандай бўлади?

Давлат тест маркази келгуси йилги кириш имтиҳонларида 5 та фандан тест топширишга оид лойиҳани муҳокама учун эълон қилди.

Унга кўра, тартиб қуйидагича бўлиши режалаштирилмоқда:

Mажбурий фанлар:

Она тили - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;

Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;

Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Tаълим йўналишига мос фанлар:

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;

2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Mажбурий фанлар бўйича абитуриентларга бериладиган саволлар биринчи мураккаблик даражасидаги саволлар бўлиб (яъни энг осон саволлар), уларга жавоб учун - она тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан 1 дақиқагача, математика фанидан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилиши мўлжалланган.

Tест топшириқларига жавоб бериш ҳамда жавобларни жавоблар варақасига кўчириш билан бирга тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши таклиф этилмоқда. Шунда асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

Давлат тест маркази ушбу лойиҳа бўйича фикр-мулоҳазалар ва таклифларни @dtmga_murojaat_bot орқали юборишни сўрамоқда.

Киритилди: 22:45 26.09.2019. Ўқилди: 1715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!