Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Келаси йил 1 мартдан ҳайдовчилик гувоҳномасини ёнида олиб юриш тартиби бекор бўлади

A A A
Келаси йил 1 мартдан ҳайдовчилик гувоҳномасини ёнида олиб юриш тартиби бекор бўлади

ЙҲХХ инспекторининг ҳайдовчидан ҳайдовчилик гувоҳномасини талаб қилишни бекор қилишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилинди.

✅ Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан:

➖ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
➖ транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
➖ транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади.

📱 Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

❗️БУ МУҲИМ:

1️⃣ Ушбу тартиб фақат ID-карта эгаларига тааллуқли. Биометрик паспорт эгаларига амал қилмайди.
2️⃣ Бу дегани "права", ишончнома ёки суғурта полиси умуман бўлмаса ҳам машина ҳайдаш мумкин дегани эмас. Улар албатта бўлиши керак, фақат уни ёнида олиб юриш шарт бўлмайди.

Киритилди: 09:42 16.10.2021. Ўқилди: 3998 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!