Келаси ўқув йилидан бошланғич синфларда фақат халқаро талаблар асосида яратилган дарсликлардан фойдаланилади. Бу ҳақда Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясида сўз боради.
🔸Шунингдек: 2025/2026 ўқув йилига қадар 5-11-синфларда аниқ ва табиий фанлар бўйича халқаро миқёсда тан олинган дарсликларга ўтиш;
🔸2025 йилга қадар ўқувчиларни миллий баҳолаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.