Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кеча Зангиотадаги шифохонада электр тармоғида узулиш бўлгани учун кўплаб беморлар вафот этганмиди?

Кеча Зангиотадаги шифохонада электр тармоғида узулиш бўлгани учун кўплаб беморлар вафот этганмиди?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Журналист Хуршид Далиевнинг Twitter саҳифасидаги постида “COVID-19” марказида аҳвол ёмонлашиб, кислород концентраторига уланган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани айтилган. 

Ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиламизки,  шу йилнинг 6 июлидан беморларни қабул қила бошлаган Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси янги ва замонавий талабларга мослаб қурилган. Кеча Зангиотадаги шифохонада электр энергияси узилмаган. 

Касалхонада бирорта ҳам ўлим қайд этилмаган. Шифохонада электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та дизель генератори ўрнатилган. Барча шифокорлар коронавирус билан курашга жалб қилинган бир вақтда бундай бўлиши ақлга сиғмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 22:23 12.10.2020. Ўқилди: 5405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!