"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Каземиро жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
Яқинда аргентиналик футболчининг отаси вафот этди. Шунга қарамай, Месси бугун Лигалар кубоги доирасида "Леон"га қарши ўтказилган учрашувда (2:3) иштирок этди. У танаффусдан сўнг захирадан майдонга тушди.
"Месси — тарихдаги энг яхши футболчи. Биз унинг олдида бош кийимимизни ечиб, раҳмат айтишимиз керак. Ҳозир Леони қўллаб-қувватлашимиз ва унга далда беришимиз лозим. Унинг бугун биз билан бирга экани — ақл бовар қилмас ҳолат", — дея Каземиронинг сўзларини The Touchline келтирди.
"Интер Майами" Лигалар кубоги гуруҳ босқичининг учта турида 3 очко тўплаб, плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмади.
Жамоа навбатдаги учрашувини 16 август куни MLS доирасида "Нэшвилл"га қарши ўтказади.