🩺 Семизлик — кўплаб хавфли касалликларни келтириб чиқарувчи омил. Мутахассислар ортиқча вазн юзага келишига асосан носоғлом турмуш тарзи, жумладан, нотўғри овқатланиш сабаб бўлишини таъкидлайди.
🖥 Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг алоҳида тавсиялари ҳам бор. Унга кўра, кундалик ёғ истеъмоли катталар рационидан жой олган маҳсулотлар умумий қувватининг 30 фоизидан ошмаслиги зарур. Хусусан:
🍶 10 фоизгача — тўйинган ёғли кислоталар (ёғли гўшт, сут маҳсулотлари, қатиқ, сариёғ ва бошқа турдаги ёғлар);
🍔 1 фоизгача — саноат йўли билан ишлаб чиқарилган трансёғлар ва ҳайвон ёғлари.
🚫 Қолаверса, шакар истеъмолини чеклаш ҳам соғлик учун жуда фойдали. Бу маҳсулотнинг кунлик меъёрини 25-30 граммдан оширмаслик (ширинлик ва бошқа озуқа маҳсулотлари таркибидаги ҳам ҳисобга олинган) тавсия этилади.
❗️Унинг ўрнига сифатли углеводларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги қайд этилган.
✅ Ҳар бир инсон ўз организми учун зарур углеводларни, биринчи навбатда, дон, сабзавот, мева ва дуккакли маҳсулотлардан олиши керак.
🥗 🍇 Хусусан, катталар кунига камида 400 грамм мева-сабзавот тановул қилиши мақсадга мувофиқ.
🍒🍉 Болалар ва ўсмирларнинг кунлик мева-сабзавотлар истеъмоли эса қуйидаги миқдорда бўлиши тавсия этилади:
➡️ 2-5 ёш — камида 250 грамм;
➡️ 6-9 ёш — камида 350 грамм;
➡️ 10 ёш ва ундан катталар — камида 400 грамм.
📊 Эслатиб ўтамиз, ЖССТ 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекишини прогноз қилган. Олимлар фикрича, бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин!