Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Катанец: «Сурия кучли жамоа, аммо унинг кучсиз томонлари ҳам бор»

Катанец: «Сурия кучли жамоа, аммо унинг кучсиз томонлари ҳам бор»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Сурияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Эртанги учрашувда ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ва яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Элдор Шомуродов биз учун қанчалик муҳим футболчи эканлигини яхши биласиз. Ҳар қандай терма жамоа Машарипов ва Шомуродов сингари футболчиларга эга бўлишни хоҳлайди. Жамоамизда етакчи футболчилар кўп, бироқ унинг тажрибаси бизга жуда керак эди. Мураббий сифатида айта оламанки, биз энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.

Гуруҳдаги ҳар бир учрашув биз учун жуда муҳим, айниқса дастлабки баҳс. Биз етакчи ва ёш футболчиларимиздан кучли жамоа тузишимиз шарт. Барча учрашувга жиддий ёндашув билан тайёргарлик кўрамиз.

Сурияга қарши аввал ҳам иккита учрашув ўтказганман, Сурия кучли жамоа, уларга қарши ўйнаш жуда қийин. Жамоанинг кучсиз томонлари ҳам бор, улар ҳақида етарли маълумотга эгамиз. Аксарият футболчилари хорижлик, биз шунга эътибор қаратишимиз керак. Эртанги баҳсда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозонамиз", — деди Катанец.

Киритилди: 15:54 12.01.2024. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!