Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Касалхонада даволанишга келган бемор бошқа беморни ўлдирди

Касалхонада даволанишга келган бемор бошқа беморни ўлдирди

Новочеркасск шаҳридаги шошилинч касалхонада содир бўлган фавқулодда ҳодиса тўғрисида "Россия 1" ва "Россия 24" телеканалларида эфирга узатиладиган "Дон-ТР" давлат телерадиоэшиттириши хабар қилди.

Манбага кўра, клиникага ётқизилган бемор бошқа беморни ўлдирган.

Фожиа 12 июнь оқшомида юз берган. 23 ёшли йигит ўқ жароҳатлари билан тиббий муассасага ётқизилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у гиёҳванд ёки психотроп моддалар таъсирида ҳам эди. Йигит даволанди, ўқларни олиб ташлади. Шундан сўнг у тўсатдан шифокорни итариб юбориб, йўлакка югурди ва у эрда бошқа бемор билан тўқнашди. Йигит ётган беморни тепиб, кўкрагига қандайдир ўткир нарсаларни тиқди ва кейин бўйнини қайирди.

Қочишга шошилган қотилни соқчилар ушлаб қолишди. Жабрланган 56 ёшли эркак вафот этди. Бошқа ҳеч ким жабрланмаган.

Айни дамда Ростов вилояти Тергов қўмитаси воқеа тафсилотларини аниқламоқда.

Киритилди: 16:03 13.06.2021. Ўқилди: 2599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!