Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Карелияда Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Карелияда Су-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Россиянинг Финляндия билан чегара ҳудуди Карелияда Су-30 қирувчи самолёти ўқув парвози пайтида ҳалокатга учради, натижада экипаж аъзолари ҳалок бўлди, деб хабар берди “Интерфакс” Мудофаа вазирлигига таяниб.

"Самолёт кимсасиз ҳудудга қулаб тушди. Парвоз ўқ-дориларсиз амалга оширилди", дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Су-30 - бу 4+ авлод Совет ва Россиянинг икки ўриндиқли кўп мақсадли қирувчи самолёти ҳисобланади. Нархи 83 миллион доллар.

Су-30 нинг бир соатлик парвози 40 000 долларга баҳоланади.

Бугунги кунда у халқаро бозорда энг муваффақиятли қирувчи самолётлардан бири ҳисобланади. Су-30 кўп марта модернизация қилинган.

Киритилди: 22:55 13.11.2025. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!