Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Карантин: Жиззахда жанжал кўтарилди

Карантин: Жиззахда жанжал кўтарилди
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 21 мартидан бошлаб барча ҳудудларда фаолият юритаётган кўнгилочар объектлар, шу жумладан, тунги клублар, чойхона ва ошхоналар коронавирус касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар тўхтатилган. 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, шунга қарамасдан баъзи фуқаролар томонидан иш фаолияти вақтинча тўхтатилган умумий овқатланиш ошхоналарига келиб уни ишлатишни талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

Жиззах шаҳар “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро М.Н. ва Н.Ж. Шароф Рашидов тумани “Хайрабод” маҳалла фуқаролар йиғини, Буюк ипак йўлида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасига келиб овқат буюртма қилмоқчи бўлишади. Ошхона ошпази фуқаролар М.Н. ва Н.Ж.га ошхона карантин муносабати билан ишламаётганлигини тушунтиради. “Хўрандалар” буни тушунишни хоҳлашмайди ва натижада жанжал чиқаришади.  

Ошхона рўпарасида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган фуқаро Ф.У ва укаси туман ХТБга қарашли 52-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси О.У. жанжални эшитиб чиқишади. Фуқаро М.Н. ўзи билан доимий равишда олиб юрган пичоғи билан О.У. ва акаси Ф.У.га тан жароҳат етказади.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:22 23.03.2020. Ўқилди: 8381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!