Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Карантин”дан қўрқмас қиморбозлар қўлга олинди

“Карантин”дан қўрқмас қиморбозлар қўлга олинди

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, жорий йилнинг 8 апрель куни кечки соат 21:40 да Кармана тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда вилоят ИИБ ТВБСО ходимлари билан ҳамкорликда Кармана тумани ҳудудида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида “Каловот” МФЙда истиқомат қилувчи Ф.М. ўзининг яшаш хонадонида қиморхона ташкил этгани аниқланди.

У мўмай даромад эвазига танишлари П.Б., А.Ж., О.Э. ҳамда В.Ш.ни қимор ўйинига жалб этган. Ўйинда тикилган умумий қийматдаги 3 миллион 712 минг 500 сўм пул маблағлари ҳамда 7 дона ўйин карталари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди.

Шунингдек, В.Ш. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилди.

Ўктам УСМОНОВ,
лейтенант.
Навоий вилояти

Киритилди: 10:40 10.04.2020. Ўқилди: 3177 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!