Канаданинг ғарбий қисмидаги улкан ўрмон ёнғинлари энг хавфли ҳудудлардан 22 000 кишини эвакуация қилишга мажбур қилди.
Бу ҳақда Канада оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Британия Колумбиясида 10 000 гектардан ортиқ майдонни қамраб олган ёнғинлар туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Ҳозирда вилоятда 105 та фаол ёнғин мавжуд. Аҳолини эвакуация қилиш учун вертолётлардан фойдаланилмоқда.