Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Канада АҚШдан 4 миллиард долларга авиабомбалар харид қилмоқчи

Канада АҚШдан 4 миллиард долларга авиабомбалар харид қилмоқчи

Бу ҳақда Тhe Globe and Mail хабар бермоқда.

Газета маълумотларига кўра, бу ўқ-дорилар Канада Ҳарбий-ҳаво кучларининг CF-18 самолётлари ва 2026 йилдан етказиб берилиши режалаштирилган F-35 қирувчилари учун мўлжалланган. Шунингдек, харид таркибига МQ-9Б дронлари ва P-8 Poseidon сув ости кемаларига қарши самолётлари учун мўлжалланган қуроллар ҳам киради.

"Канада Ҳарбий-ҳаво кучлари Қўшма Штатлардан хорижий ҳарбий харидлар дастури орқали JDAM бомбалари ва GBU-39 бошқариладиган авиабомбаларини сотиб олишни режалаштирмоқда", — дея аниқлик киритди Канада Мудофаа вазирлиги расмий вакили Андре-Анн Паулин.

Киритилди: 22:22 05.12.2025. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!