Британия шаҳзодаси Чарльзнинг рафиқаси Корнуол герцогиняси Камилла эри тахтга ўтирганида Қиролича бўлиши мумкин.
Бу ҳақида шахсан Елизавета II ўз ҳукмронлигининг 70 йиллигига бағишланган мурожаатида маълум қилди
Анъанага кўра, ҳукмронлик қилаётган Британия қиролларининг турмуш ўртоқлари шунчаки "қироличалар" деб аталади, аммо Камилла Чарльз билан муносабатларининг мураккаб тарихи туфайли узоқ вақт давомида алоҳида бўлган.
Уэльс шаҳзодасининг никоҳдан ташқари муносабатлари, охир-оқибат малика Диана билан ажрашишига олиб келди, Камилла имижига таъсир қилмай қолмади.
Эр-хотин охир-оқибат турмуш қургандан сўнг - 2005 йилда - Камилла "малика-консорт" деб номланиши эълон қилинди.
Бироқ, энди вазият ўзгарди: Британия ОАВлари меросхўрнинг 74 ёшли рафиқаси имиджи ўтган йиллар давомида жамоат ҳаёти ва хайрия дастурларидаги иштироки туфайли сезиларли даражада яхшиланган деб ҳисоблашади.