Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Камаланинг эри яҳудий, ўгай қизи ҳам яҳудий. Харрис хонимнинг ўзи-чи?

Камаланинг эри яҳудий, ўгай қизи ҳам яҳудий.  Харрис хонимнинг ўзи-чи?

Камала Ҳарриснинг эри яҳудий, ўгай қизи ҳам яҳудий. Лекин, ўзи сўлчи бўлгани учун Трамп каби радикал жуҳудпараст эмас. Чунки, сўлчиларнинг яхши томонларидан бири мазлумлар билан бирдамлигида.

Эри, АҚШнинг иккинчи жаноби Дуглас Крейг Эмҳофф яҳудий ва Байден маъмуриятининг антисемитизмга қарши фаол байроқдори. Эмҳофф 2023 йил 25 майда АҚШнинг антисемитизмга қарши миллий стратегиясини ишлаб чиққан Оқ уй гуруҳи аъзоларининг бир қисми бўлган. ҲАМАС-Исроил можаросида эса ҲАМАС мактаб ва коллежларга зарба беряпти деб дод-вой солган. Бундан ташқари, Исроил ҳукумати ва асл яҳудийларни чалкаштириб юбормаслик кераклигини айтган ва бундан антисемитизмни кучайтириш сифатида фойдаланмаслик кераклигини айтган.

Ўгай қизи Элла Эмҳофф яҳудий бўлишига қарамай, ўтган йил бошланган ҲАМАС-Исроил урушида фаластинликлар томонда турибди. Инстаграм саҳифасида бир неча бор Ғазо учун хайрия пуллари йиғгани бунга яққол мисол.

Камала Ҳаррис Ғазо инқирози сабабли фаластинликларни қўллаб намойишларга чиққан университет талабалари ҳақида: Ғазо урушига қарши талабалар намойишлари инсон туйғуси қандай бўлиши кераклигини кўрсатмоқда", деган эди.

Умуман айтганда, Камала Ҳаррис Трамп каби ашаддий яҳудийпараст эмас. Аммо, Камала Ҳарриснинг оиласида яҳудий эри борлиги сабаб оилавий кейс сиёсатга ҳам кўчиши мумкин.

Киритилди: 12:18 29.07.2024. Ўқилди: 3725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!