Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Камала Харрисга янги лавозим топширилди

Камала Харрисга янги лавозим топширилди

AҚШ вице-президенти Камала Харрис яна бир янги лавозимга эга бўлди. Яъни, у AҚШ Миллий космик кенгашининг раҳбари вазифасини бажарадиган бўлди. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи «Твиттери»ида маълум қилди.

«Aввал айтиб ўтганимдек, АҚШ ойга интилмоқда, унга ўз байроғимизни ўрнатамиз. Миллий космик кенгашимизга раҳбарлик қилиш мен учун катта шарафдир», дея ёзган Харрис.

Харрис демократ Жозеф Байденнинг давлат раҳбари лавозимига киришиши билан вице-президент бўлди. У AҚШ тарихига афроамерикалик ва осиёлик биринчи вице-президент сифатида кирди. Бунгача Харрис Калифорния штати Бош прокурори, шунингдек, ушбу штатдан сенатор бўлган.

Киритилди: 13:23 04.05.2021. Ўқилди: 2312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!