АҚШда энг машҳур музейлардан бири - Калифорниядаги Гетти маркази шиддатли ёнғинлар туфайли эвакуация қилинмоқда.
Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Гетти маркази ҳозир мажбурий эвакуация зонасида. Музейда Рубенс, Рембрандт, Дега, Моне ва бошқа рассомларнинг асарлари сақланади.
Музей илгари ўзини "ёнғин пайтида санъат асарлари учун энг хавфсиз жой" деб атаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Лос-Анжелес округини қамраб олган ёнғинлар камида 16 кишининг ўлимига сабаб бўлган.