Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Калифорнияда штатнинг АҚШдан ажралиши бўйича референдум учун имзолар тўпланмоқда

 Калифорнияда штатнинг АҚШдан ажралиши бўйича референдум учун имзолар тўпланмоқда

Калифорния штатининг котиби томонидан маъқулланган «Calexit» ташаббуси Калифорния аҳолиси ўз штатининг АҚШдан ажралишини хоҳлаётганини ҳал қилишига олиб келиши мумкин, деб хабар бермоқда New York Post газетаси.

Калифорниянинг АҚШдан ажралиш ташаббуси «Calexit», номи «Brexit»га (Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши) ишора қилади, қонуний равишда имзо йиғиш учун рухсат олди.

Агар ташаббускорлар 546,651 имзо тўплашга муваффақ бўлса, бу масала 2028 йилгача бўлган вақт ичида овозга қўйилади.

Киритилди: 02:20 29.01.2025. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!