Жанубий Калифорниядаги катта ўрмон ёнғинлари қолдиқлари ва бошқа оқибатларини тозалаш камида олти ой давом этади.
Бу ҳақда АҚШ фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлиги (FEMA) вакили Дианн Крисвелл маълум қилди.
FEMA шунингдек, тозалаш ишларининг тўлиқ харажатларини қоплайди, деди у.
"Худудларни вайроналар ва ёнғиннинг бошқа оқибатларидан тозалаш учун олти ойдан кўпроқ вақт керак бўлади" - деб таъкидлади у ва бу муддатдан кейин оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар давом этишини қўшимча қилди.