Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Кадишева бозори"да яна ёнғин чиқди

"Кадишева бозори"да яна ёнғин чиқди

Яшнобод туманида рўй берган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

Бугун, 4 январь соат 19:19 да “112” тизими орқали Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар кўчасида жойлашган “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ ҳудудидаги дўконларнинг бири ёнаётганлиги тўғрисида ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 19:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:29 да қуршаб олинган ва соат 19:34 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида дўконнинг тахминан 20 кв.м. майдонда ички ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Киритилди: 22:07 04.01.2026. Ўқилди: 2372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!