Бугун 13 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Журналистлар Трампни судга берди

Журналистлар Трампни судга берди


АҚШ президенти Доналд Трамп устидан Манҳеттен федерал судига даъво аризаси киритилди. The Intercept ва “Медиа эркинлиги жамғармаси” (Freedom of the Press Foundation) унинг Truth Social тармоғидаги хабарларини пуллик асосда барвақт кўриш хизматини тўхтатишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Truth API хизмати ойлик 100 минг долларгача тўлов эвазига 10 та муҳим аккаунтдаги хабарларни бошқалардан олдинроқ олиш имконини беради. Ушбу аккаунтлар орасида Трампнинг шахсий саҳифаси мавжуд. Truth API хизмати орқали таклиф қилинаётган бошқа аккаунтлар орасида вице-президент Жей Ди Вэнс, Соғлиқни сақлаш вазири кичик Роберт Кеннеди, ФҚБ директори Кеш Пател ва Оқ уйнинг расмий саҳифаси ҳам бор.

Truth API хизмати 1 август куни ишга туширилди. Оқ уй бу масалага дарҳол муносабат билдирмади. Даъво бўйича Оқ уйнинг бошқа расмийлари ҳам жавобгар сифатида кўрсатилган. Аммо Trump Media компанияси жавобгарлар рўйхатида йўқ.

Трамп кўпдан бери Truth Social платформасидан фойдаланиб келади. У ерда божлар ва Яқин Шарқдаги низолар ҳақида хабарлар берилади. Бундай янгиликлар акциялар, нефт ва бошқа бозорлардаги нархларни ўзгартириб юборади.

Топширилган даъвонинг мақсади — пуллик хизмат мавжуд бўлган даврда Оқ уйнинг расмий эълонларини фақат Truth Social платформасига жойлашни тақиқлашдир. Даъвогарлар хизматни ўта коррупциялашган деб баҳолади. Чунки обуначилар кўпайган сари президент молиявий фойда кўради.

Шунингдек, улар ушбу хизмат АҚШ Конституциясининг биринчи тузатишини бузаётганини таъкидлади. Уларнинг фикрича, ҳар бир одам Трампнинг эълонларини тенг кўриш ҳуқуқига эга. Президентнинг хабарларини хусусий обуначиларга сотиш ва бундан даромад олишда давлатнинг ҳеч қандай қонуний манфаати йўқ.

Аризага кўра, Трампнинг иккинчи президентлик муддатида Truth Social тармоғида қолдирган 9000 дан 11 000 гача бўлган хабарларининг кўпи бўйича кейинчалик Оқ уйнинг расмий баёноти берилмаган.

Киритилди: Бугун 21:42. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!