Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

ЖССТ Хитойда бир нечта муҳим белгилар топди

ЖССТ Хитойда бир нечта муҳим белгилар топди

Хитойда бўлиб турган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари 2019 йилда COVID'нинг олдинроқ тарқалгани билан боғлиқ бир нечта белгилар топди. Бу ҳақда экспертлар гуруҳи раҳбари, зооноз инфекциялари ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича мутахассис Питер Бен Эмбарекка асосланиб хабар берилган. 

Унга кўра, 2019 йилнинг декабрь ойида COVID-19 биринчи марта қайд этилган Ухань шаҳрида камида минг киши янги турдаги коронавируснинг 13 хил штаммини юқтирган, деган тахминлар мавжуд. 

Эмбарек уларнинг бир қисми маҳаллий бозорларда тарқалгани, бошқалари эса улар билан ҳеч қандай алоқадорликда бўлмаганини таъкидламоқда. 

Аввалроқ, коронавирус дастлаб Хитой жанубида ва Жануби-Шарқий Осиёда кўршапалаклардан тарқала бошлаган бўлиши мумкинлиги айтилганди. 

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ мутахассислари 14 январь куни Уханга етиб келган. ЖССТ миссияси таркибига Россия, Австралия, Дания, Германия, Кения, Япония, Голландия, Қатар, Судан, Буюк Британия, АҚШ ва Вьетнамдан келган мутахассислар ҳамда уларнинг Хитойдаги ҳамкасблари киради.   

Маълумот учун, коронавирус “ўчоғи” бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган эди.

Манба:qalampir.uz

Киритилди: 15:14 15.02.2021. Ўқилди: 1863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!