Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ЖССТ Толибондан зилзиладан кейин аёлларга ёрдам бериш бўйича чекловларни олиб ташлашни сўради

ЖССТ Толибондан зилзиладан кейин аёлларга ёрдам бериш бўйича чекловларни олиб ташлашни сўради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Толибон ҳукуматидан афғон аёл ёрдам ходимларига қўйилган чекловларни бекор қилишни, уларга эркак васийсиз саёҳат қилиш ва мамлакат шарқида кучли зилзиладан кейин тиббий ёрдамга муҳтож аёлларга хизмат кўрсатиш имконини беришни талаб қилди.

Афғонистоннинг Бамбакот қишлоғида 6 сентябр куни содир бўлган ҳалокатли зилзилалар 2200 нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлди. 1 сентябрдаги 6 магнитудали зилзила ва унинг такрорий кучли силкиншлари натижасида 3600 дан ортиқ киши яраланди, минглаб одамлар эса бошпанасиз қолди.

ЖССТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси раҳбар ўринбосари доктор Мукта Шарма Reuters агентлигига “асосий муаммо – тиббиёт соҳасида аёл мутахассисларнинг катта етишмовчилиги” эканини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, тиббиёт ходимларининг 90 фоизини эркаклар ташкил қилади, қолганлари эса асосан акушер ва ҳамширалар бўлиб, оғир жароҳатларни даволаш имкониятига эга эмас.

Шарма, Толибон аёлларнинг ўрта мактаб ва олий ўқув юртларида ўқишини чеклагани учун келажакда аёл шифокорлар сони янада қисқаришидан хавотир билдирди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Осиёда она ўлими энг юқори даражада бўлган мамлакатда зилзилалар қарийб 11,600 ҳомиладор аёлга ҳам таъсир кўрсатган.

Толибон расмийлари ЖССТнинг бу мурожаатига ҳозирча изоҳ бермаган.

Киритилди: 19:26 08.09.2025. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!