Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

ЖССТ коронавирусга қарши дорилар рўйхатига яна иккита дорини қўшди

ЖССТ коронавирусга қарши дорилар рўйхатига яна иккита дорини қўшди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ковидни даволаш учун тавсия этилган дорилар рўйхатига иккита янги дори қўшди. Бу ҳақда BMJ нашри хабар берди.

Ковиднинг оғир шаклида ревматоид артритни даволашда қўлланиладиган "Барицитиниб"ни қўллаш таклиф қилинмоқда. Касаллик ўртача кечаётган, аммо касалхонага ётқизиш хавфи юқори бўлган одамлар учун ташкилот "Сотровимаб"ни тавсия қилади.

Бу, хусусан, кексалар ва иммунитет танқислиги ёки диабет каби сурункали касалликларга чалинган беморларга тегишли.

ЖССТ шунингдек, препаратнинг янги вариантларга, хусусан, Оmicron'га қарши самарадорлиги "ҳалигача ноаниқ" эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 10:44 14.01.2022. Ўқилди: 2371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!