Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ЖССТ: Коронавирус пандемияси яна уч ойга узайтирилди

ЖССТ: Коронавирус пандемияси яна уч ойга узайтирилди

Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 14-йиғилишида коронавирус пандемиясини яна уч ойга узайтириш бўйича қарор қабул қилинди.

Қўмита аъзолари СOVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари бошқа респиратор касалликларга нисбатан юқорилигидан хавотирда эканлигини маълум қилди. Қолаверса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда мазкур хасталикка қарши вакциналар захираси етарли эмас.

Экспертлар хулосасига кўра, дунё бўйлаб оммавий иммунитетни шакллантириш инфекцияни жиловлашга ёрдам беради. Бироқ коронавирус келгусида одамлар ва ҳайвонларда доимий патоген бўлиб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТнинг Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳар уч ойда бир марта йиғилади.

Киритилди: 12:33 31.01.2023. Ўқилди: 1758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!