Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ЖССТ болаларнинг мобил телефонлардан фойдаланишини қонунан чеклашга чақирди

ЖССТ болаларнинг мобил телефонлардан фойдаланишини қонунан чеклашга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вояга етмаганларнинг смартфонлардан фойдаланишини тартибга солувчи қонунчиликни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.

ЖССТ Соғлиқни сақлаш тизимлари ва сиёсати бўйича Европа директори Наташа Аццопарди-Мускат сўзларига кўра, ўйинлар ва ижтимоий тармоқлар болаларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсири кучайиб бормоқда. Унинг фикрича, ёш чекловларини жорий этиш, нархларни назорат қилиш ва смартфонлардан фойдаланиш тақиқланган ҳудудларни ташкил қилиш керак.

Аццопарди-Мускатнинг фикрича, болалар «рақамли дунёни назорат қилиши ва рақамли дунё уларни бошқаришига йўл қўймаслиги учун саводли ва малакали бўлиши керак».

ЖССТ томонидан ўтган ойда эълон қилинган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар 10 нафар европалик ўсмирдан бири рақамли қарамликка эга.

Киритилди: 23:35 05.10.2024. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!