Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) аъзо давлатлар Женевада бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 78-сессиясида ташкилотнинг 2026-2027 йилларга мўлжалланган 4,2 миллиард доллар миқдоридаги қисқартирилган бюджетини қабул қилди.
ТАСС хабарига кўра, дастлабки бюджет лойиҳаси 5,3 миллиард долларни ташкил қилган.
Вашингтондан кутилаётган молиявий йўқотишларни ҳисобга олиш учун жорий йил бошида у 21 фоизга пасайтирилган. АҚШ 2026 йил 22 январьдан бошлаб ташкилот аъзолигини расман тўхтатади.