"Фенербахче" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди.
Бу ҳақида турк клуби матбуот хизмати хабар берди.
"Бош мураббийимиз Жозе Моуриньо Португалияда ўт пуфаги билан боғлиқ жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди. Клуб номидан Моуриньога саломатлигини тиклаб, тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз".