Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Жорий ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд вилоятларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилди

 Жорий ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд вилоятларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилди

АОКАда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжмунида Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ҳужжатлар қабули билан боғлиқ жараёнлар тўғрисида маълумот берилди.

⏺Агентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ҳамда ҳудудлардаги барча Президент мактабларида ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайдиган Мурожаатлар маркази (call-center) фаолияти йўлга қўйилди. Фуқаролар мурожаатлар маркази билан 1206 қисқа рақами орқали боғланишлари мумкин.

⏺Шунингдек, мактабларга ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 1-20 июнь кунларида ҳамда кириш имтиҳонлари июль ойида ўтказилиши режалаштирилган.

⏺Президент мактабларининг 5-синфига белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида 336 нафар, ижод мактабларининг 7-синфига 400 нафар ҳамда ихтисослаштирилган мактабларнинг 5-синфи (аниқ фанлар йўналиши)га ва 7-синфи (табиий фанлар йўналиши)га 7 960 нафар ўқувчилар қабул қилинади.

⏺Тизимдаги мактабларга ўқувчиларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари томонидан ҳужжатлар онлайн шаклда Агентликнинг расмий ariza.piima.uz веб-сайти орқали қабул қилинади.

⏺Талабгорлар фақат таълим олаётган мактабининг ҳудудида, яъни вилоятида жойлашган Президент мактаби ҳамда ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириши мумкин (таянч ихтисослаштирилган мактаблар бундан мустасно).

⏺Ҳужжат топшириш жараёнида уларга ихтиёрий равишда ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактаблардан бирини қўшимча танлаш имконияти берилади.

⏺Бунда, Президент мактаби кириш имтиҳонининг 2-босқичида муваффақиятли иштирок этиб, ўқишга кира олмаган ўқувчилар ҳудуддаги ўзи танлаган ихтисослаштирилган мактабга белгиланган квота доирасида, тўплаган баллари кетма-кетлиги бўйича имтиҳонсиз қабул қилинади.

Киритилди: 18:22 30.05.2024. Ўқилди: 1689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!