Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жо Байден руҳий хастами?

Жо Байден руҳий хастами?

АҚШда 124 нафар истеъфодаги генераллари президент Жо Байден танқид қилинган мактуб остига имзо чекдилар, деб хабар бермоқда The Politico.

Собиқ ҳарбийлар давлат раҳбарининг руҳий ва жисмоний ҳолатига шубҳа билдириб, "миллат катта хавф остида қолмоқда", дея таъкидлаганлар.

""АҚШ Қуролли Кучлари бош қўмондонининг руҳий ва жисмоний ҳолатини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. У миллий хавфсизлик соҳасида исталган жойда, кечаю кундуз - тезликда аниқ қарорларни қабул қила олиши керак", - дея таъкидлаганлар мактуб муаллифлари.

Мурожаатда айтилишича, амалдаги маъмурият "Конгрессни четлаб ўтган ҳолда тезликда 50 дан ортиқ ижро буйруқларини имзолаб, бинобарин уларнинг аксарияти олдинги раҳбариятнинг самарали сиёсатини бекор қилган, Америка фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларига диктатура усулида кенг кўламли ҳужум уюштирган".


Генераллар ФБР ва Олий судни сайловларда қонун бузилишига йўл қўйилгани ошкор бўлганида, тезликда ҳаракат қилишга, "2020 йилда бўлгани каби бундай ҳолатларни инкор қилмасликка" чақиришган.

Киритилди: 23:33 13.05.2021. Ўқилди: 4477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!